Эски Янги Йилда қандай таом билан яқинлар кўнглини олиш мумкин? Бу саволга жавобни биламиз!
Товуқли хонадон кабоблари – бетакрор таом, у ҳам дастурхон кўрки, ҳам Янги Йил меҳмондорчиликларидан кейин қоматини асл ҳолатига қайтаришга ҳаракат қилаётганлар қувончи. Калорияси минимум, таъми эса максимум!
Товуқ билан тоблаб пиширилган таом – жуда осон тайёрланади, лекин унга бироз ўзгартириш киритсак-чи? Бу рецептда биз жуда машҳур «Ранч» соусининг ўхшашидан фойдаландик, уни тайёрлаш учун петрушка ёки сельдерейдан, шунингдек, «Альфредо» соуси турларидан фойдаланиш мумкин. Натижа кутганимиздан ҳам аъло чиқди!
Бетакрор таъм уйғунликлари ёқадими? Унда беҳи қўшиб тайёрланган товуқ рецептимизни тайёрлаб кўринг. Ишончимиз комил, сизга ёқади.
✅ Сироп қуюқроқ бўлсин десангиз, кўпроқ шакар қўшасиз;
✅ Анор уксуси ўрнига сув қўшилган бальзам уксусидан фойдалансангиз бўлади;
✅ Оқ ёки жигарранг шакар, ҳатто асал ишлатса ҳам бўлади.
Saxovat билан бирга тайёрланг ва янгилик яратинг!
Янги йилга ҳам оз қолди! Байрам дастурхони учун мазали рецептлар йиғиш вақти келди ва биз сизга ёрдам беришга қарор қилдик.
«Анорли билагузук» салати – жуда кўркам салат, у ҳар қандай байрам дастурхонини безайди. Уни фақатгина билагузук шаклида эмас, юрак шаклида ҳам ясатиш мумкин, маҳсулот қаватларини эса ҳар бир бека ўзи истаганидек қилади. Товуқ лаҳм гўштининг лавлаги, ёнғоқ, картошка, сабзи, тухум ва майонез билан уйғунлиги эса ўзгаришсиз қолади.
Меҳмонларни нима билан ҳайратлантиришни билмаяпсизми? Унда янги, жуда мазали газак рецептини тезгина сақлаб қўйинг! Бунақанги товуқли «шарчалар»ни турли-туман соуслар билан биргаликда тортса бўлади. Таъмини айтмайсизми – бирам мазали, бирам тўйимли!