RETSEPTLAR - Saxovat
Toshkent viloyati, Piskent tumani, H.Olimjon ko'chasi, 1-uy Telefon raqami: +998712000335
Ish vaqti: du-ju 9:00 dan 18:00 gacha; shanba 9:00 dan 13:00 gacha
QO’NG’IROQ BUYURTMA BERISH

SIZ UCHUN RETSEPTLAR

Цезарь қайласи ва қаймоқ қўшиб тайёрланган жўжача

Цезарь қайласи ва қаймоқ қўшиб тайёрланган жўжача — бу жуда ажойиб таом!. Маззали, юмшоққина, оғзингизда эриб кетади. Сабзавотлардан тайёрланган фойдали гарнир қўшсак бўлди, дастурхонимизни тотли ва фойдали кечки таом безайди.

Tayyorlash vaqti:
Хрустящая закуска с курицей

Бугун биз сизларга товуқ лаҳм гўшти ва булғор қалампири қўшилган бениҳоя мазали газак тайёрлашни таклиф этамиз. Тезроқ рецептимизни томоша қилинг ва севимли Saxovat товуғини холодильникдан олинг, меҳмонларга мазали зиёфат тайёрлаймиз.

Tayyorlash vaqti:
Товуқча ва макаронли илиқ салат

Майонезли салатлардан безор бўлдингизми, меҳмонлар кўнглини бошқа бирон нарса билан олишни истайсизми? Янги рецептни қўллаб кўришни таклиф этамиз – товуқча ва макаронли илиқ салат.

Бонус! Рецептда кўрсатилган маринаддан нафақат ушбу салат тайёрлашда, балки товуқ лаҳм гўштини тоблаб пиширишда ҳам фойдаланса бўлади.

Tayyorlash vaqti:
Салатли сэндвич

Салатли сэндвич – тез ва енгил тамадди учун аъло ечим.
Ҳақиқий уй шароитидаги fast-food барча яқинларингизга манзур бўлади.

Қулай видео-рецептимизни сақлаб қўйинг ва Saxovatнинг навбатдаги мазали таоми билан яқинларингизни сийлашга шошилинг.

Tayyorlash vaqti:
Суп Фо

Тансиқ таом ўз қўлларимиз билан? Бундан осони йўқ!
Муҳим маҳсулотлар:
1️⃣ Saxovatдан севимли товуқчамиз
2️⃣ Осонгина видео-рецептимиз
3️⃣ Озгина вақтингиз ва ҳаракатингиз.
Шунинг ўзи холос, Фо номли вьетнамча шўрва столингиз устида.

Ёқимли иштаҳа!

Tayyorlash vaqti:
Товуқли пирог

Одатий пирог рецептлари меъдага текканда, ёрдамга… товуқли пирогимиз рецепти келади.
Хушбўй сабзи, ширали яшил нўхат и юмшоққина товуқ гўшти – бундай мазали пирог барча оила аъзоларингизга ёқади, хамирни эса хоҳлаганингизни ишлатинг: бизга ўхшаб қатлама хамирми, маргаринли, қатиқли уваланадиган ёки хамиртурушли хамирми – танлаш ўзингиздан.

Tayyorlash vaqti:
Пенне товуқ ва сабзавотлар билан

Тез ва мазали таом тайрлаш керак бўлганда, турли хилдаги қайлалар билан пасталар рецепти доимо ёрдамга келади. Биз янада илдам кетдик ва товуқ гўштили ва қаймоқли -пишлоқли one-pot (барчаси битта қозонда) пастасини тайёрлашга жазм этдик.

Тез, осон ва … шундай мазали!

Tayyorlash vaqti:
Мексиканский суп

Обуначиларимиз орасида аччиқни хуш кўрувчилар борми?
Агар бу сиз ҳақингизда бўлса у холда аччиқ қалампир қўшилган ушбу мексиканча товуқ шўрваси сизга албатта манзур келади!

Айтганча, аччиқни хуш кўрмасангиз ҳам ушбу таомни тайёрлаб кўришдан воз кечманг, чунки бу таомга қалампир қўшмай тайёрласангиз ҳам таом ўзининг хуш таъмини асло йўқотмайди.

Tayyorlash vaqti:
Товуқ олма билан

Бирам мазали! Товуқ ва олма – одатий таомлардан ўзгача ва барча ширинликсеварларга албатта ёқиб қоладиган ажойиб уйғунлик.

Ёқимли иштаҳа!

Tayyorlash vaqti:
Товуқ сабзавотлар билан

Товуқни тоблаб пишириш учун ҳар бир беканинг ўз сирлари бор. Рецептлар тўпламини бойитиш ва яна бир тайёрлаш усулини қўллаб кўриш вақти келди, бу усул туфайли ҳам иссиқ овқат, ҳам унинг гарнири бирданига тайёр бўлади.

Tayyorlash vaqti:
Товуқ апельсин билан

Овқат тайёрлашга вақтингиз камми? Бизнинг соддагина рецептимиз атиги ярим соат ичида мазали таом тайёрлашга ёрдам беради.

Айтганча, бу рецепт бўйича фақат сон гўштини эмас, тўш қисмини ҳам тайёрласа бўлади.

Tayyorlash vaqti:
Бальзамикли асал қайласида товуқ

Олдинда, интиқлик билан кутилган дам олиш кунлари, демак ўзгача таом тайёрлашнинг айни вақти.
Бальзамикли асал қайласида товуқ оёғидан тайёрланадиган ноодатий ва мазали таомнинг навбатдаги рецептини кутиб олинг.
Хушбўй гиёҳлар ҳамда сархил товуқ гўштили тансиқ таом – 50 дақиқада тайёрласа бўладиган, сизнинг ғоятда мазали кечки таомингиздир.

Saxovat билан бирга дам олиш кунларидан баҳра олинг!

Tayyorlash vaqti: